UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

10 авг 14:54
Янгиликлар

Дзюдо

Япониялик мураббийнинг шартномаси якунланди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси, япониялик таниқли мутахассис Томоо Тории ўз ватанига жўнаб кетди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Тории ўртасидаги шартнома Токио-2020 Олимпиадаси якунига қадар имзоланган эди. Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси эса коронавирус пандемияси сабаб бир йилга сурилди.   

Маълумот учун, Томоо Ториининг юртимизга келиши Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар доирасида амалга оширилган эди. Бир йилга яқин вақт мобайнида тажрибали мутахассис, дунёга машҳур Кодокан мактаби тарбияланувчиси, халқаро йўриқчи (инструктор) Томоо Тории фаолияти давомида орттирган бой тажрибасини барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз аъзоларига улашди.    

- Ўзбекистонга илк бор 2002 йили келгандим. Ўшанда спортчи эдим. Орадан шунча йил ўтиб, юртингизда мураббий сифатида ишлашга ҳам муваффақ бўлдим. Ўзбекистон дзюдоси барча даврларда қитъа ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган. Дунёда ҳам ўзбекистонлик дзюдочиларга алоҳида ҳурмат билан қарашади. Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида дзюдочиларингиз медаллар учун даъвогарлар қаторида эътироф этилади. Мен бу ерга Ўзбекистон дзюдоси ривожига ёрдам бериш учун келгандим. Ўйлайманки, бу миссияни озми-кўпми уддаладим. Афсуски, коронавирус пандемияси сабаб барча ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Насиб қилса, биз келаси йили Токио Олимпиадасида учрашамиз. Ҳаммаси учун раҳмат!", - дейди Тории.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг