UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0 08:45Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади 0 07:52Хаби Алонсо АПЛнинг антирекордини такрорлади 0 22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0

10 сен 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ЙИЛ ШАРМАНДАЛИГИ! Хамзат Чимаевнинг эртаги якунландими?

Теглар :  Хамзат Чимаев
Қизиғи, “Борз” барчанинг олдида кулгисини яшира олмаяпти.

У ташкилотдан ҳайдаладими?

Дана Уайтнинг ҳаёлига келмаган ишлар бўлиб кетди. UFC'нинг энг катта юлдузларидан бири бир кун ичида икки марта Дана Уайтни ноқулай вазиятга солиб қўйди. У дастлаб матбуот анжуманида оммавий муштлашувни содиқ қилди, кейин эса керакли вазни қила олмади. Агар Хамзатга озгина вазн ортиқчалиги бўлганида ҳеч ким ҳеч нима демаган бўларди. Бироқ 3,5 кг ортиқча вазн бу жуда кўп. Қандай қилиб, чечен бундай қилди.

Бундай ҳолатда, одатда жангчиларнинг гонорарларидан 20-30 фоиз ушлаб қолинади. Бироқ Хамзат жанг учун умуман пул олмаслиги ҳам мумкин. Чунки у бир кун аввал оммавий жанжал учун ҳам жарима тўлаши лозим бўлади.

Бу орада Хамзатнинг рақиби Нейт Диаз унга қарши жанг қилмаслиги маълум қилди. АҚШ вакилининг фикрича: Хамзат вазн ташлаш учун ҳаракат ҳам қилиб кўрмаган.

Дана Уайт эса ёқимтойи сабабли катта бош оғриқларга учради. У бир кеча ичида деярли бутун бошли UFC 279 кечасининг асосий кардини ўзгартиришга тўғри келди. Энди Нейт Фергюсонга қарши марказий жангда октагонга кўтарилади. Хамзат эса Холланга қарши баҳс олиб боради. Бундай ишларни қилиш Данага анча қимматга тушгани аниқ, чунки у бошқа жангчиларни кўндириши учун яхшигина гонорар тўлайди.

Хамзат эса ўзига ўзи олиб келди десак ҳам бўлади. Чунки у Нейтни мағлуб этган ҳолда UFC камарига расмий даъвогарга айланиши мумкин эди. Эндичи? Агар барчаси яхшилик билан якунланса, Хамзат жарима билан қутулиб қолади. Ёмон томони эса уни ташкилотдан ҳайдаб юборишлари мумкин. Агар шундай бўлса, барчасига Хамзатнинг ўзи айбдор бўлади. Ўтган йилнинг энг шов-шувли жангчиси эндиликда ташкилотдан ҳайдалиши мумкин. У Данани шарманда қилди. Бу эса жуда шармандали ҳолат!

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 сен 13:37:35
CHELSEA2211
Battar boʻlsin...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг