25 фев 13:19
Янгиликлар
Дзюдо

Ёш дзюдочилар имтихон топширишди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Пойтахтимиздаги дзюдо марказида истеъдодли дзюдочилар сариқ белбоғ учун имтихондан ўтказилди.
Унда 2005-2010 йилларда таваллуд топган жами 56 нафар болалар сариқ белбоғ ҳамда 5KU бўйича назарий ва амалий билимларини намойиш этишди.
Мураббийлар - Тимур Мухамедхонов ва Баҳодир Узакбергенов болаларни имтихондан ўтказишди. Якунда ёш дзюдочиларга сертификат ҳамда сариқ белбоғлар топширилди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар