UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0

09 дек 09:45
Янгиликлар

Кураш

Ёш юнон-рум курашчиларимиз Туладаги турнирда

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россиянинг Тула шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этишади.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 1972 йилги Олимпиада чемпиони Шамил Хисамутдинов соврини учун ўтказилаётган мазкур турнир 10-11 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа икки ёш тоифасида - 2000-2001 ҳамда 2002-2003 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар ўртасида ташкил этилади.

Ушбу халқаро турнир спортчиларимиз учун келаси йили Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионати, сентябрь ойида Грецияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш ҳамда синов вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Авазхўжа Сулаймонов (42кг), Тимур  Баҳронов (42 кг), Зайниддин Наширов (46 кг), Элдор  Каримов (46 кг), Асилбек Неъматов (50 кг), Қаҳрамон  Гасилов (58 кг), Жавоҳирбек Саматов (58 кг), Нодирбек Эшпўлотов (63 кг), Аброрбек Нурмуҳаммедов (69 кг), Бекзод Аҳмедов (76 кг), Шарофиддин Ерназаров (100 кг), Шермуҳаммад Шарибжонов (42 кг).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг