UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

12 дек 08:55
Янгиликлар

Кураш, Гандбол

Ёш юнон-рум курашчиларимиз Туладан 4та олтин, 2та бронза билан қайтишди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россиянинг Тула шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 1972 йилги Олимпиада чемпиони Шамил Хисамутдинов соврини учун ўтказилган мазкур турнирда йигирмага яқин давлатдан ёш курашчилар гиламга чиқишди.

Мусобақа икки ёш тоифасида - 2000-2001 ҳамда 2002-2003 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар ўртасида ташкил этилди.


Ҳамюртларимиздан ўз вазн тоифаларида Лазиз Тошкентбоев (42 кг), Асилбек Неъматов (50 кг), Элдор  Каримов (46 кг), Жавоҳирбек Саматов (58 кг) олтин медални қўлга киритди.

Азизбек Алимов (50 кг) ва Акмал Акромов (54 кг)га халқаро турнирнинг бронза медали насиб этди.

Ушбу халқаро турнир спортчиларимиз учун келаси йили Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионати, сентябрь ойида Грецияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш ҳамда синов вазифасини ўтаб берди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг