UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0

06 дек 07:43
Янгиликлар

Дзюдо

Ёшларимиз 15 та медал билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди + ФОТО

Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати ҳамюртларимиз учун кутилганидан ҳам омадли келди.

Ўсмирларимиз 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди. Бугун ёшларимиз ҳам икки кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра қитъада биринчи бўлишди. 

Ёшлар терма жамоамиз 7 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 15 та медал билан 15 давлат орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди. 

Тўрт кун давомида Байрутда 16 маротаба Ўзбекистон мадҳияси янгради. Мамлакатимиз дзюдоси тарихида ҳали бундай натижа кузатилмаганди.    

Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликка 2 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси якун ясади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 дек 12:17:31
Aziz
Jonny фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaponiya nega qatnashmadi?
Япониядан қатъий карантин жорий қилинган
   
06 дек 11:34:24
Jonny
Yaponiya nega qatnashmadi?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг