UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

08 окт 12:55
Янгиликлар

Кураш

Юнон-рум курашчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Семей шаҳрида старт олган халқаро турнирда иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўз тарихида 22-маротаба ташкил этилаётган анъанавий мусобақада курашчилар 59, 66, 75, 85, 98 ҳамда 130 кг вазн тоифаларида медаллар учун бахсларга киришишади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан биринчи ва иккинчи рақамли полвонларимиз Феруз Тўхтаев (59 кг), Абдурашид Бердалиев (59 кг), Арам Варданян (66 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг), Жаҳонгир Турдиев (96 кг) ҳамда Мўмин Абдуллаев (130 кг) жой олишган.

Терма жамоа бош мураббийи Камил Фаткуллин. Мураббийлар штабидан Ғайрат Абдуллаев ва Равшан Рўзиқулов  ўрин олишган. Қаҳрамон Ибрагимов эса Семей турнирига ҳакам сифатида таклиф этилган.

Халқаро турнирда мезбонлар ва Ўзбекистон полвонларидан ташқари, Россия, Беларусь, Қирғизистон каби ўнга яқин давлатдан юнон-рум курашчилар иштирок этишяпти. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг