UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

28 фев 13:50
Янгиликлар

Кураш

Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов олтин медаль, тўрт нафар спортчимиз эса бронза учун жанг қилади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда Елмурат Тасмурадов олтин, Мўминжон Абдуллаев эса кумуш медаль соҳибига айлангани ҳақида хабар қилгандик.

Бугун юнон-рум кураши бўйича баҳсларида иштирок этаётган беш нафар полвонларимиз мусобақада медаллар учун жанг ўтказмоқдалар.

Ҳозиргача саралаш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, бугун турнирда қатнашаётган барча спортчиларимизда медаль қўлга киритиш имконияти мавжуд. -97кг вазн тоифасида гиламга чиққан Рустам Ассакалов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келди. Энди у олтин медаль учун эронлик Саидганбар Салоҳизодага қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, Исломжон Баҳромов, Мирзобек Раҳматов, Арам Варданян ва Нурбек Ҳошимбековлар бронза медали учун гиламга чиқадилар.


Кечки дастурда ҳамюртларимиз иштирокидаги беллашувлар:

Финал

-97кг: Рустам Ассакалов - Саидганбар Салоҳзода


Бронза медали учун баҳслар:

-60кг: Исломжон Баҳромов - Ю Хунг Лин (Хитой Тайпейи)

-67кг: Мирзобек Раҳматов - Маниш (Ҳиндистон)

-72кг: Арам Варданян - Жианг Юан (Хитой)

-82кг: Нурбек Ҳошимбеков - Сингҳ Харпрет (Ҳиндистон)

Мазкур баҳсларда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг