UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

14 сен 07:43
Янгиликлар

Дзюдо

Юртимизда илк бор ўтадиган Жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз биринчи марта дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни пайтда ушбу мусобақага катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Кеча Миллий Олимпия қўмитасида дунё биринчилигига кўрилаётган ҳозирлик, Халқаро дзюдо федерацияси талабидан келиб чиққан ҳолда унда ОАВ ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Улуғбек Кабулов, Халқаро дзюдо федерациясида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Абдулло Муродов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров спикер сифатида қатнашишди.

Анжуманни Ойбек Касимов очиб берди ва Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг бошқа мутахассислар ҳам ўз йўналишлари бўйича саволларга жавоб беришди.

Хусусан, Улуғбек Кабулов 2019 йил Гран-при, 2021 йил “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларни қабул қилганимизда тўпланган улкан тажриба асосида халқаро федерация билан иш олиб борилаётгани, бундай йирик спорт байрамидан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги ёш спорт ишқибозларининг баҳраманд бўлишлари ва бевосита баҳсларни томоша қилишлари учун уларга махсус секторлар ажратилиши ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, 140 га яқин мамлакатдан келиши кутилаётган меҳмонларга барча қулайликларни яратиш орқали мамлакатимизнинг меҳмондўстлиги, туризм, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги салоҳиятини кўрсатиш учун айни фурсат эканини таъкидлади.

Абдулло Муродовга кўра, ҳозирнинг ўзида Тошкентдаги жаҳон чемпионатини ёритиш учун 70 та хорижий ОАВдан талабнома тушган. Бу эса мусобақага бўлган қизиқишнинг қанчалик катталигидан далолат бермоқда. Мутахассис маҳаллий ОАВ ходимларига чемпионатни ёритиш учун халқаро ташкилот тизимидан қандай рўйхатдан ўтиш лозимлиги, бу борада IJF томонидан тасдиқланган йўриқнома ҳақида гапириб ўтди.

Айни пайтга келиб, 72 мамлакат Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун талабнома топширган. Элдор Қаҳҳоров эркаклар ва аёллар жамоаларимизнинг хориж йиғини якунлангач дзюдочиларимизнинг ҳолатига қараб мусобақада курашадиган тўлиқ таркиб расман эълон қилинишини билдирди.

Анжуман давомида ОАВ ходимларига ғолиб ва совриндорларга топшириладиган эсдалик совғалари, медаллар дизайни, “Ҳумо арена” атрофида меҳмонлар учун ўзбек миллий ҳунармандчилигига оид кўргазмалар ташкил этилиши, очилиш маросимига оид атрофлича маълумот берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг