UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

01 июл 13:13
Янгиликлар

Таэквондо

Юртимизнинг турли худудларида таэквондо WTF бўйича тадбирлар ташкил қилинди

Теглар :  Таэквондо
Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда Миллий олимпия қўмитаси спортни оммалаштириш, уни аҳоли орасида тарғиб қилиш юзасидан бир қанча спорт федерациялари билан бирга турли тадбирлар ташкил этмоқда.

Бу борада таэквондо WTF ассоциацияси ҳам анча фаол. Бунга мисол сифатида ташкилот томонидан жойларда ўтказилаётган тадбирларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Жумладан, Бекобод шаҳридаги 7-интернат-боғчада болажонлар учун кўргазмали чиқишлар намойиш этиб берилди. Ёшлар кунига бағишланган тадбир Ангрен шаҳридаги "Фреш" мажмуасида бўлиб ўтди. Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда ўтказилган тадбирлар эса мураббийлар учун селекция вазифасини бажарди. Унда иқтидорли болалар саралаб олинди. Дам олиш кунлари эса Андижон шаҳридаги истироҳат боғида ташриф буюрувчилар учун мастер-класслар ўтказилди.

Албатта, спортни оммалаштириш, уни ривожлантириш йўлида бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта. Айнан шундай кўргазмали чиқишлар, мастер-класслар орқали ёшлар орасида спортга қизиқиш уйғонади. Бу эса ўз навбатида бизга янгидан-янги номларни тақдим этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг