UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

29 июл 10:46
Янгиликлар

Дзюдо

Загреб Гран-приси. Дзюдочиларимизнинг омадсиз юриши давом этади

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли давом этмоқда.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирок этишяпти. -73 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ғиёсжон Бобоев илк учрашувидаёқ украиналик Артём Хомулага ютқазиб қўйди. Ушбу вазндаги иккинчи вакилимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев эса аввалига голландиялик Сэм Ван Вестендени, кейин туркиялик Мурат Бекташни мағлуб этди. Лекин учинчи босқичда швециялик Томми Макьясга имкониятни бой берди. 

-81 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Шарофиддин Болтабоев илк даврада тожикистонлик Акмал Муродовни енгди. Иккинчи босқичда рақиби бўлмагани учун курашсиз кейинги даврага чиқди. Аммо, кейин грециялик Алексиос Нтанатсидисга ютқазиб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, Гран-прининг биринчи куни -60 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Диёрбек Ўрозбоев илк баҳсидаёқ словакиялик Матьяж Трбовичга, -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов учинчи учрашувида россиялик Арам Григорянга, шу вазнда иштирок этган Сардор Нуруллаев эса қозоғистонлик Гумар Киргизбаевга имкониятни бой бериб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг