UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

29 июн 10:38
Янгиликлар

Бошқалар, Сув спорти турлари

Замонавий бешкураш. Бугун Марказий Осиё кубоги бошланади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Марказий Осиё кубоги мусобакаси бошланди.

Мезбонлардан ташқари Россия ва Қозоғистон давлатларидан жами 50дан зиёд кучли атлетлар иштирок этаётган мазкур чемпионатда Ўзбекистон делегацияси спортчилари ҳам ўз имкониятларини синов ўтказишяпти.

Халкаро мусобақада юртимиз шарафини бешкурашчи Руслан Маматқулов илк бор ҳимоя килади. Замонавий бешкураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон Очиқ чемпинатида ғолиб бўлган Руслан Маматқулов мусобақа тақвимига кўра бугун сузиш ва қиличбозлик бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказади.


30 июнь куни эса конкур-от билан тўсиқлардан сакраш бўйича баҳсларга киришади. Шу куннинг ўзида спортчилар комбайн-югуриш ва ўқ отиш бўйича очколар жамғаришга киришади. Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ушбу очиқ чемпионатда ғолиб бўлган бешкурашчилар якунда Марказий Осиё кубоги соҳибига айланишади.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясидан маълум қилишларча ушбу турнирдан кўзланган асосий мақсад юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ва уларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини таъминлаш, шунингдек федерациялараро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ташкил этилган эди. Бишкекдаги мусобақа спортчиларимизнинг халкаро аренадаги илк иштироки саналади.


Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ахборот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг