UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0

20 фев 13:39
Янгиликлар

Кураш

Зангиотада юртимиз полвонлари Ўзбекистон кубоги учун курашмоқда

Миллий спортимиз кураш бўйича ўтказиладиган ҳар қандай кўринишдаги мусобақа ҳамиша мухлислар эътиборини тортган.

Куни кеча Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Миллий гвардия” спорт мажмуасида бошланган Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам шу ҳол кузатилди. Беллашувларни томоша қилиш, ўз спортчиларини қўллаб-қувватлаш учун Сурхону Қашқадарё, Бухорою Хоразмдан келган ишқибозлар илк кунги баҳсларнинг шиддатли ўтишини таъминлади, десак муболаға бўлмайди.

Полвон борки, ишқибозлар қўлловидан, далдасидан куч ва маънавий кўмак олади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Мамлакат кубогининг дастлабки кунида эркаклар 60, 66, 73 килограммда, аёллар эса 48, 52, 57 килограммда ғолиблик учун беллашди.

Шиддатли ўтган баҳсларда Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент, Сирдарё ва бошқа вилоятлар спортчилари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Ўзбекистон кубогининг очилиш тантаналарида, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимларида иштирок этган спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Н.Ҳалилов, Жамоат хавфсизлиги университети ректори М.Рустамбоев, мамлакат кураш федерацияси раиси ўринбосари У.Умаров халқимизга хос бўлган мардлик, жасурлик, ватанпарварликни ўзида акс эттира олган миллий спортимиз курашни оммалаштиришда бу каби мусобақалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Айтиш лозим, ўтказилаётган мусобақада эркаклар ва аёллар 16 вазн тоифасида баҳс олиб бормоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган сара полвонлар яккалик ва жамоавий беллашувларда Ўзбекистон кубоги учун курашмоқда.

Мусобақа 21 февралга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг