02 июн 13:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Заррух Адашев жангдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Заррух Адашев Оде Осборнга қарши жангдан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен доим рақибларимдан кичик бўлганман ва доим андердог ҳисобланганман. Бироқ бу ҳеч нимани англатмайди. Ҳа, жуссам кичик бўлиши мумкин, лекин менинг юрагим катта. Ғалаба учун барча ишни қилишга ҳаракат қиламан", - деди Адашев.
Эслатиб ўтамиз, Заррух Адашев сўнгги жангини UFC Vegas 32 турнири доирасида Райан Бенуага қарши ўтказиб, рақибини тўлиқ уч раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этишни уддалаганди. Унинг ҳисобида 1 ғалаба ва 2 мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар