UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

13 май 19:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Зўр хабар. Богдан Гусковнинг жанги тасдиқланди

Тарихда илк бор икки ўзбек UFC жангчиси бир оқшомда ўз жангларини ўтказадиган бўлди.

Рамазон Темировдан кейин Богдан Гусковнинг ҳам 26 июль куни UFC Абу-Даби турнири кардида жанг ўтказиши маълум бўлди. Яримоғир вазндаги аралаш яккакураш устамиз шу куни россиялик 33 ёшли Никита Криловга қарши октагонга чиқади. 

Крилов апрель ойида икки йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтган ва бироз кутилмаганда биринчи раунднинг ўзида нокаут эвазига Доминик Рейесга имкониятни бой бериб қўйганди. Никита бу мағлубиятига қадар учта жангда ғалаба қозонганди. 

Ангренлик 32 ёшли Богдан Гусков эса учта ғалабали серия билан келмоқда. Ўзининг  дебют жангида тажрибали Волкан Оздемирга ютқазган ҳамюртимиз кейин Зак Пауга ва Райан Спэнн устидан нокаут эвазига ғалаба қозонди, Билли Элеканни эса гильотина усули билан таслим этганди.

Айни пайтда Никита Крилов UFC яримоғир вазн тоифаси рейтингида ўнинчи, Гусков эса ўн тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, UFC Абу-Даби турнирида ҳамюртимиз Рамазон Темиров қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанг қилади. Ушбу оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган австралиялик Роберт Уиттакер ҳамда 13-поғонадаги Нидерландия вакили Ренье де Риддер ўртасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг