UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 июл 15:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Абдумалик Халоков жанг олдидан мураббийи қандай вазифа қўйганини айтди

-57 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халоков бугун Париж Олимпиадасида илк жангини ўтказди.

Ҳамюртимиз 1/8 финалда Швеция вакили Небил Ибраҳимни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу жангдан сўнг боксчимиз ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи жанг доим ҳаяжонли ўтади. Чунки бошлангунча ҳаяжон бўлади, бу барибир Олимпиада. 

Мураббийим Даврон ака жанг учун тактика қўйиб бердилар. Илк жангдаги вазифам - жароҳатларсиз, эҳтиёткорлик билан енгил ўтиб олиш эди. Ўйлайманки, ўша вазифани бажара олдим. 

"Борингни берма, ҳали бунга вақт бор" дегандилар устозим. Ўйлайманки, вазифани тўғри бажардим ва ғалаба қозондим.

Дуо қилиб туринглар, Ўзбекистонни олтин медаль билан хурсанд қиламиз. Нафақат халқимизни, бизга ишониб турган Президентимизни ҳам хурсанд қилиб, Янги Ўзбекистонни қандай кучга эга эканлигини кўрсатамиз", - деди Абдумалик Халоков. 

Абдумалик энди ярим финал йўлланмаси учун 3 август куни испаниялик Хосе Куилесга қарши рингга кўтарилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг