UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 18:52
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Америкалик спортчига ёнғинлар туфайли йўқотган 10 та олимпия медали нусхалари топширилди

Теглар :  Гэри Холл
Сузиш бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Гэри Холл Калифорниядаги ёнғинлар сабаб йўқотган медалларининг нусхаларини қабул қилди.

Аввалроқ хабар берилганидек, АҚШ терма жамоасининг собиқ сузувчиси Гэри Холл табиий офат туфайли Лос-Анжелесдаги уйидан ва у ердаги 10 та медалидан айрилган эди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) 50 ёшли Холлни Лозаннага таклиф қилди. У ерда ташкилот раҳбари Томас Бах шахсан унинг йўқолган медалларининг нусхаларини топширди.

"Бу жуда ҳаяжонли ҳолат, сўз билан ифода этиш қийин. Бундай қийин ҳолатда кўрсатган ёрдами учун Олимпия ҳаракатига миннатдорлик билдираман", — деди Холл.

Холл 1996 йилдан 2004 йилгача бўлган Олимпия ўйинларида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган. Унинг отаси катта Гэри Холл ҳам спортчи бўлиб, 1968, 1972 ва 1976 йилларда Олимпия ўйинларида 3 та медаль қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг