UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

28 июн 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жек Пол, Хулио Сезар Чавес, Рамирес, Дортикос тарозига чиқди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳридаги Honda Center аренада катта бокс оқшоми ўтказилади.

Most Valuable Promotions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган оқшомнинг асосий жанги яримоғир вазн тоифасида америкалик блогер-боксчи Жейк Пол ҳамда собиқ жаҳон чемпиони мексикалик Хулио Сезар Чавес ўртасида бўлиб ўтади. 

Жанг олдидан иштирокчиларни расмий тарозидан ўтказиш маросими ташкил этилди. 28 ёшли Жейк Пол 90,4 кг, 39 яшар Хулио Сезар Чавес эса 89,9 кг тош босди. 

Турнирнинг co-main event жанги биринчи оғир вазнда WBA ва WBO йўналишлари чемпиони мексикалик Хильберто Рамирес ҳамда унинг WBA камарига кубалик мажбурий даъвогар Юниэль Дортикос ўртасида ўтказилади. Чемпион тарозида 90,5 кг, даъвогар эса 89,9 кг вазн қайд этди.

Шунингдек, Анахаймдаги бокс турнирида енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тевин Фармер келажаги порлоқ сифатида баҳоланаётган Флойд Скофилдга қарши рингга чиқади. Фармернинг тарозида кўрсатган вазни 61,2 кг, Скофилдники эса 61,1 кг экани ойдинлашди.

Эътиборлиси, ушбу бокс оқшомида аёллар ўртасида собиқ UFC чемпиони Холли Холм ҳам бокс қоидалари бўйича жанг ўтказади. Ўн икки йиллик танаффусдан сўнги бокс рингига қайтаётган Холм тарозида 61,9 кг, унинг рақибаси Йоланда Очоа эса роппа-роса 62 кг тош босди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг