UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 фев 12:34
Янгиликлар

Дзюдо

Baku Grand Slam якунланди, навбат Tashkent Grand Slam турнирига!

Уч кун давомида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирга мезбонлик қилди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада сайёрамизнинг 4 қитъаси 36 давлатидан жами 258 (166 эркак, 92 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб борди. 

Япония учун аталган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг катта таркибдаги дзюдочилари ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Турнирда асосан ёш, халқаро тажрибаси кам бўлган дзюдочиларимиз иштирок этишди. Медаль қўлга киритилмаган бўлса-да, лекин ёшлар ўзлари учун тажриба олишди. Бронза медали учун курашган Азизбек Ортиқов якунда бешинчи ўринни эгаллади. Сўғдиёна Рафкатова, Маржона Нуруллоева, Азизбек Авазмуродов ва Рустам Шораҳматов 7-ўринни банд этди.    

Медаллар жамғармаси бўйича дзюдо ватани вакиллари мутлақ етакчи бўлишди. Боку "Катта Дубулға" турнири худди Япония чемпионатига ўхшаб кетди. Кунчиқар юрт дзюдочилари 10 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Кучли учликка Германия ва Озарбайжон терма жамоалари якун ясаб берди. Жами 22 та давлат делегациялари ўз уйларига мусобақанинг камида битта бронза медали билан қайтишди. 

Baku Grand Slam якунига етди, энди навбат Tashkent Grand Slam турнирига! 28 февраль - 2 март кунлари пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуаси "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. Ўзбекистон терма жамоаси мезбон сифатида ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан дзюдочи билан қатнашиш имкониятига эга. Ҳозиргача 3 қитъанинг 25 давлатидан жами 266 (130 эркак, 136 аёл) нафар дзюдочи Тошкентга келишини тасдиқлаган. Ҳали бу сон ортиб боради. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг