UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 мар 16:18
Янгиликлар

Тадбирлар

“Беш ташаббус олимпиадаси”га кўрилаётган тайёргарлик таҳлил қилинди

“Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларига кўрилаётган тайёргарлик муҳокама қилинди.

Видеоконференция орқали ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларидан масъуллар иштирок этишди.

Йиғилишни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов олиб борди. Шунингдек, йиғилишда вазирни биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, вазир ўринбосари Дурдона Раҳимова ва Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахановалар иштирок этишди.

Тадбирда апрел ойидан бошлаб старт оладиган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларида ёшлар қамровини ошириш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни тақдирлашда камчиликларга йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот учун, апрел, май, июн ойларида “Ёшлар рақс фестивали” танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шашка, футбол, стрбитбол, wоrkоut бўйича республика спорт мусобақалари “Ёшлар кубоги” киберспорт мусобақалари ҳамда илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ўтказилади! Аризалар beshtashabbus.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг олдинги мавсумида қарийб 6,2 млндан ортиқ ёшларни қамраб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг