UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 апр 18:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Бўкалик спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Теглар :  Бўка
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўка туманида фахрийлар ва ёшлар билан учрашув, шунингдек, оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди.

Туман аҳолиси орасида ўзининг кўп йиллик фидойи меҳнати билан ном қозонган Жўра ота Тўрахонов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, 30 нафар спорт фахрийлари, 100 нафардан зиёд туман ёшлари иштирок этишди.

Кун аввалида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносининг олдида жам бўлган фахрийлар махсус автобусда Бўка тумани томон йўл олишди. Қайд этиш жоиз, сафар давомида бўкалик спорт фахрийларининг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, самимий суҳбат қурилди. 

Шунингдек, туман аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган фахрийларимиз бугунги даврда ёшларимиз учун яратилган кенг имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиш бўйича қимматли маслаҳатларини беришди. Шунингдек, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан ўтадиган Референдумда фаол қатнашиб, мамлакатимиз келажаги учун бефарқ бўлмасликка чорлашди.

Хотира турнирида Бўканинг серғайрат ёшлари футбол бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Якунда ғолиб бўлган жамоага эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг