UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 авг 16:29
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Бўлажак педагоглар футболда ҳам эътирофда

Мамлакатимизда спортга бўлган эътибор кейинги йилларда янада ортмоқда.

Хусусан, футбол спорт турини янада ривожлантириш борасидаги амалий ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда. Буни футболчиларимиз эришаётган ғалабаларда ҳам кўришимиз мумкин.

Ортда қолган беш йилда Президентимизнинг футболни ривожлантиришга доир иккита қарори қабул қилинди. Биринчиси, 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”, иккинчиси, 2023 йил 7 апредлаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлардир. 

Ҳар икки қарорда ҳам мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш, тренер ва ҳакамларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш ва маҳоратини юксалтириш, футбол инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ўрнатилган стандартларга мослаштириш каби мақсадлар кўзда тутилган.

Бу вазифалар ҳаётга татбиқ этилиши самарасида футболимизнинг бугунги қиёфаси, таъбир жоиз бўлса, моҳияти тубдан ўзгариб бормоқда. Бунинг биргина мисолини Чирчиқ давлат педагогика университети мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Университетимизда бугун талабаларимизнинг касбий йўналишлари бўйича эмин-эркин таҳсил олиши, спорт турлари бўйича тўгаракларда мунтазам иштироки учун моддий-техник базамизда муаммолар йўқ.  

Университетда спортга ошно ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, футбол тўгаракларидаги иштирокчилар орасида иқтидорлилар талайгина. Бизда талабаларимиздан иборат "Педагог" номли футбол жамоасини ташкил этганмиз. Албатта, жамоамиз ўйин  тажрибасини оширишда турли мусобақаларда ўзаро беллашиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, биз турли олий таълим муассасалари билан ўзаро мусобақаларни йўлга қўйганмиз.

Хабарингиз бор, 2024 йилдан мамлакатимиз ОТМлари ўртасида талабалар лигаси ташкил этилган. Мазкур талабалар лигасида ҳам "Педагог"  жамоамиз вилоят босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги учун олий таълим муассасалари ўртасида мини-футбол бўйича ўтказилган республика мусобақасида 42 та жамоа орасида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритдик. 

"Универсиада-2025"нинг футбол бўйича вилоят босқичида ҳам иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдик. Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши томонидан олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган футбол мусбоқасида биринчи ўрин насиб этди. Ёки талабалар ўртасидаги "Student Cap-2025" мусобақасида ҳам "Педагог" жамоаси кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди. Хулласки, бу каби ютуқларимизни яна бир қатор давом эттиришимиз мумкин. 

Бир сўз билан айтганда, бугун университетмизда нафақат жисмоний тарбия ва спорт йўналишида, балки барча йўналишларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ташаббуслар илгари сурилмоқда. Ва бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини беришига ишонамиз.

Бекмурод АНОРБОЕВ, Чирчиқ давлат педагогика университетининг Жисмоний маданият назарияси кафедраси ўқитувчиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг