UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 май 07:32
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Astana Barysy Grand Slam`да 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Barysy Grand Slam 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор. 

Бугун ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади ва унда 5 нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли очколар учун татамига чиқади.


Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:

-70 кг: Гулноза Матниязова — Фидан Огел (Туркия)

-70 кг: Шоҳиста Назарова — Эбони Дрисдейл (Ямайка)

-73 кг: Муҳаммадяҳё Маҳаммаджонов — Муса Шабданбеков (Қирғиз Республикаси)/Дастан Шаяхметов (Қозоғистон) 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев — Теодорос Демурцидис (Греция)/Доминик Рессел (Германия)

-81 кг: Нурбек Муртазоев — Мади Амангелди (Қозоғистон)/Алан Хубецов (AIN)


Маълумот учун, Астана "Катта Дубулға" турнири Абу-Даби шаҳри мезбонлигидаги жаҳон чемпионати ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси олдидан ўтказилаётган сўнгги IJF мусобақаси ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг