UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 апр 12:26
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Пешқадамлар сони 3 нафарга етди ФОТО + ЖАДВАЛ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақаси муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳс олиб боришяпти.

Кеча ўтказилган 8-турдан сўнг турнир жадвалида уч нафар пешқадам пайдо бўлди. Шу кунгача якка карвонбоши бўлиб келган хитойлик Тань Чжунъи бироз кутилмаганда оқ доналарда ўз ватандоши Лэй Тинцзега ютқазиб қўйди. Кетма-кет иккинчи ғалабасидан кейин Лэй пешқадамлар сафига қўшилиб олди. FIDE байроғи остида ўйнаётган россияликлар Александра Горячкина ва Екатерина Лагно ўзаро муроса кўчасини танлашди. 

Candidates Women Tournament 2024. 8-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Александра Горячкина (FIDE) — 1/2:1/2

Нургюл Салимова (Болгария) — Анна Музичук (Украина) — 1/2:1/2

Тань Чжунъи (Хитой) — Лэй Тинцзе (Хитой) – 0:1

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) – 1:0.

8-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-3. Горячкина, Лэй, Чжунъи – 5 очкодан

4. Лагно – 4,5

5-6. Конеру, Салимова – 3,5

7. Музичук – 3

8. Рамешбабу Вайшали – 2,5

Candidates Women Tournament 2024. 9-тур жуфтликлари

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Екатерина Лагно (FIDE) 

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Тань Чжунъи (Хитой)

Лэй Тинцзе (Хитой) — Нургюл Салимова (Болгария)

Анна Музичук (Украина) — Александра Горячкина (FIDE)


Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг