UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 сен 13:29
Янгиликлар

Бошқалар

Чақириққача харбий тайёргарлик бўйича муносиб кадрлар тайёрланмоқда

Чирчиқ давлат педагогика университетининг Жисмоний маданият факультети таркибида чақириққача ҳарбий тайёргарлик йўналиши очилиб, бу борада мутахассис-кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилганди.

Мамлакатимиз ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, уларнинг барча йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, "Ўзбекистон - 2030 стратегиясида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгиланган кенг кўламли вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-ноябр, ПҚ-393-сонли “Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ижросинини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ёшларни юксак ватaнпарварлик руҳида тарбиялашнинг вертикал тизимини яратиш орқали ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик мутахассисларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Шу боис, 2024-2025 ўқув йилида Чирчиқ давлат педагогика университетининг Жисмоний маданият факультети таркибида ҳам чақириққача ҳарбий тайёргарлик йўналиши очилиб, бу борада мутахассис-кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Айни пайтда ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабаларимиз тажрибали ўқитувчилар қўл остида мутахассислик (ҳарбий тайёргарлик) бўйича таҳсил олишмоқда. Ўқув-режамизга кўра, талабаларимиз ўқув йили охирида 15 кунлик дала ўқув-йиғинларига жалб қилиниб, ҳарбий тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади ва Мудофаа вазирлигига бу ҳақда зарур ҳужжатлар тақдим этилади. 

Талабалар 3-босқич якунида чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиси мутахассислик дипломи ва Мудофаа вазирининг буйруғига асосан, захирадаги лейтенант унвони берилади. Талабаларимизнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ҳам йўлга қўйганмиз. Жумладан, Мудофаа вазирлиги, Тошкент миллий педагогика университети ҳамда Чирчиқ шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг ЧХТ ўқитувчилари билан доимий ҳамкорликда иш олиб борамиз. 

Бундан ташқари талабаларимизнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилган. Турникда тортилиш, 100 метр, 3000 метрга югуриш, ўқ отиш тайёргарлиги, пневматик милтиқдан нишонга аниқ отиш бўйича машқларни бажариш талабаларга қўйилган асосий шартлардан саналади. 

Шунингдек, университетимизда ташкил этилган турли спорт тўгаракларига талабаларнинг иштирок этаётгани, уларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси юқори бўлишига туртки бўлмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, бугун университетимизда чақириққача ҳарбий тайёргарлик йўналишида таҳсил олаётган талабаларимиз кун келиб мамлакатимиз равнақи йўлида муносиб кадрлар бўлиб етишишади. Бунинг учун шароит ҳам, имкониятлар ҳам етарли.

Абдумўмин ТУРСУНОВ, Чирчиқ давлат педагогика университетининг Жисмоний маданият назарияси кафедраси катта ўқитувчиси, захирадаги подполковник

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг