UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 авг 08:30
Янгиликлар

Паралимпия

Делегация расмийлари Паралимпия шаҳарчасидаги шароитларни кўздан кечирди

Ўзбекистон спорт делегацияси Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Франция пойтахтига етиб келди.

Шу муносабат билан делегация раҳбарияти спортчиларимиз яшаётган Паралимпия шаҳарчасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Дастлаб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси – Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжаев ва Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов бошчилигидаги масъуллар иштирокида шаҳарчадаги Ўзбекистон делегациясининг тезкор штабида йиғилиш ўтказилди. 

Унда ҳар бир мутахассисга ўзига юклатилган вазифаларни юқори даражада бажариш, юртимиз пара атлетлари учун барча шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатмалар берилди. Раҳбарларимиз бўлажак ўйинлар олдидан дуога қўл очиб, матонатли пара спортчиларимизга омад ва муваффақиятлар тилашди.

Шундан сўнг мутасаддилар делегациямиз учун ажратилган хоналар, тиббиёт бўлими ва спортчиларнинг овқатланишлари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг