UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 фев 22:54
Янгиликлар

Теннис, Фотогалерея

Денис Истомин катта теннисдаги фаолиятини якунлади. Ўзбекистон уни қандай кузатиб қўйди? (ФОТО)

Ўзбек теннисида ўзига хос ўрин тутган, таъбир жоиз бўлса теннисимиз афсонаси ҳисобланган Денис Истомин катта теннисдаги фаолиятинии якунлади.

"Ҳумо Арена" мезбонлик қилган "Дэвис кубоги" доирасидаги Ўзбекистон - Польша учрашувидан сўнг кичик тадбир ташкил этилди. 

Унда Денис Истомин ёш теннисчимиз Амир Милушевга қарши кўргазмали учрашув ўтказди. 

Шундан сўнг эса Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов, федерация бош котиби Ирода Тўлаганова кортга чиқиб келди. 

Вазир Адҳам Икрамов Денис Истоминнинг теннисимиздаги тутган ўрни, қўшган ҳиссаси ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Шундан сўнг Денисга анъаналаримизга кўра, чопон кийдирилди.

Ўз навбатида Истомин бундай эътибордан мамнун эканлигини таъкидлади.

Шу тариқа, Денис Истомин катта теннисдаги фаолиятига якун ясади. 

Тадбирдан суратларни томоша қилинг. 

ФОТО: Азиз Тўхтамуродов



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг