UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 фев 11:15
Янгиликлар

Теннис

Dubai Duty Free Tennis Championships. Соболенкода аламли мағлубият

БААнинг Дубай шаҳрида теннис бўйича нуфузли Dubai Duty Free Tennis Championships турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2 миллион 788 минг 468 долларни ташкил этади. Ғолиб 454 минг 500 доллар мукофот пули ҳамда 900 рейтинг очкосини қўлга киритади. Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири Арина Соболенко 1/4 финал учрашувида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Дунёнинг иккинчи рақамли теннис маликаси 1 соату 57 дақиқа давом этган баҳсда WTA рейтингида 30-поғонада бораётган чехиялик Барбора Крейчиковага 6/0, 6/7(2), 1/6 ҳисобида имкониятни бой берди. Барбора илк бор номдор рақибасини таслим эта олди - 1:2. 

Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, ҳар икки теннисчи ҳам 5 тадан эйс зарбасини ижро этган. Қўшхатолар Крейчиковада кўпроқ бўлди 7-2 кўринишда. Биринчи сетни 6/0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Арина иккинчи сетда ҳам 3/1 ҳисоби билан олдинга чиқиб олганди. Аммо Крейчикова камбекни амалга ошириб, Арина Соболенконинг 13 та учрашувдан иборат ғалабали сериясига чек қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг