UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 дек 07:59
Янгиликлар

Тадбирлар

Эътибор марказида Самарқанд вилоятидаги спорт таълими муассасаларининг фаолияти

Республика бўйлаб ўрганиш ишларини олиб бораётган расмийлар Самарқанд вилоятида бўлишди.

Даставвал спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби ўрганилди. Мутасаддиларга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида ушбу объектнинг инфратузилмаси, ёшлар учун яратилган шароитлар, машғулотлар жадвали атрофлича ўрганилди. Ўқувчи ёшларнинг машғулоти кўздан кечирилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги 1-сон спорт мактаби ҳам эътибордан четда қолмади. Шундан кейин вилоят Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази навбатдаги манзил бўлди.

Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, спорт бошқармаси ва федерацияларнинг ҳудудий вакиллари иштирокидаги йиғилиш ушбу марказда ташкил этилди. Унда мазкур марказдан яна Шарифа Давронова каби иқтидорли ёшларни тарбиялаш, бунинг учун оммавий спорт тадбирларини кўпроқ ташкил этиш каби устувор режалар хусусида фикр алмашилди.

Йиғилиш давомида 2025-йил ва яқин 4 йил учун режалар, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик даврида терма жамоаларга жалб этилиши мумкин бўлган спортчиларни аниқлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби мавзулар ҳам кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг