UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 10:02
Янгиликлар

Дзюдо

Grand Prix Upper Austria турнирида 3 та медаль қўлга киритдик, бу сафар ҳам ёшлар ўзларини кўрсатишди

Австриянинг Линц шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи турнир ўз ниҳоясига етди.

Уч кун давомида дунёнинг 52 мамлакатидан келган дзюдочилар медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришди. Якунда Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо ватани вакиллари 2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Пешқадам сингари 2 та олтин медаль қўлга киритган Грузия терма жамоаси кумуш медаллар камлиги ҳисобигагина иккинчи ўриндан жой олишди. Кучли учликка сафида икки чемпионга эга Италия терма жамоаси якун ясади. Словения, Франция, Германия, Бразилия, Украина, Куба, Қозоғистон ва Австралия терма жамоалари таркибида ҳам бир нафардан олтин медаль соҳиби борлигини инобатга олсак, турнир қай даражада муросасиз кечганлиги ойдинлашади.      

Ўзбекистон терма жамоаси эса Австрия Гран-присида 1 та кумуш, 2 та бронза медалига эга чиқди. Тошкент "Катта Дубулға" турнирида бўлгани сингари Линцда ҳам ёш дзюдочиларимиз ўзларини кўрсатишди. 18 ёшли Лазиза Ҳайдарова ҳамда 20 яшар Мардон Равшанов бронза медалини қўлга киритишди. Бу уларнинг катталар ўртасидаги мусобақалардаги биринчи медали эди. Муроджон Йўлдошев эса ўзи учун янги -81 кг вазнда кумуш медаль билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг