UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 мар 12:30
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчимиз ҳамон Топ-5`да! (барча натижалар)

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 5-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона сурмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган. У 5-турда оқ доналарда вьетнамлик Тран Пхамни мағлубиятга учратди. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) қора доналарда қозоғистонлик Имангали Ахилбай (2342) билан муросага келди. 

Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2430) 5-турда рейтингда ўзларидан юқорида бораётган рақиблари билан дуранг ўйнашди. Абдусалимов ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Мендонка (2643), ёш Бегмуратов эса туркманистонлик Сапармират Атабаев (2529) билан дурангга имзо чекди. 

Бу турда ҳамюртларимиздан Ортиқ Ниғматов, Алмас Раҳматуллаев, Муҳаммадзоҳид Суяров, Даврон Шарипов ғалаба қозонган бўлса, Саидакбар Сайдалиев венгриялик гроссмейстер Санан Сюгировга имкониятни бой берди. Кутилмаганда гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2550) мўғулистонлик Сумия Чингуунга ютқазиб қўйди.   

Бешинчи турдан сўнг Санан Сюгиров ва сингапурлик Тин Цингяо 4,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов ҳамда Ҳумоюн Бегмуратов тўрт очкодан тўплаб, мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этишган. Муҳаммадзоҳид Суяров кетма-кет ғалабалар сабаб 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 10-ўринга кўтарилиб олди. 

Бугун 6-турда икки пешқадам Санан Сюгиров ва Тин Цингяо ўзаро учрашувда ҳисоб-китоб қилишади. Абдумалик Абдусалимов оқ доналарда Ниҳал Саринга қарши ўйнайди. Муҳаммадзоҳид Суяров ҳиндистонлик Леон Мендонка, Ҳумоюн Бегмуратов яна бир ҳинд гроссмейстери Миттал Адитяга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг