UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 мар 12:50
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчимиз юз фоизлик натижа билан кучли учликда (барча натижалар)

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 3-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона сурмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган. У 3-турда қирғизистонлик Залкар Курбанбаевдан устун келди. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) ниҳоят биринчи ғалабасини қўлга киритди. Кетма-кет икки дурангдан сўнг у қора доналарда қозоғистонлик Султанбейбарис Думанулини мағлубиятга учратди. 

Учинчи турдан кейин 2 нафар шахматчимиз Абдумалик Абдусалимов ва Ҳумоюн Бегмуратов юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида боряпти. Алмас Раҳматуллаев,  Сайидакбар Сайдалиев ва Муҳаммадзоҳид Суяров бу турда илк бор очко йўқотишди. Суяров оқ доналарда венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631)га имкониятни бой бериб қўйди. Сайдалиев қора доналарда сингапурлик гроссмейстер Тин Жингяо (2597) билан дуранг қайд эта олди. 

Абдумалик Абдусалимов ўзбек дербисида Алмас Раҳматуллаевни оқ доналарда мағлуб эта олди. Ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) оқ доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган Рудик Макарянни ютди. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2550) ҳиндистонлик Сваминатан Сумиядан устун келди. Гроссмейстерларимиздан бири Ортиқ Ниғматов (2501) иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда ҳаракат қилиб, россиялик Грегорий Кочикяндан устун келди. 

Учинчи турдан сўнг уч шахматчи юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюн Бегмуратов ва Абдумалик Абдусалимов 3 очко билан кучли учликни якунлашган. Жами 26 нафар шахматчи ҳисобида 25, очкодан бор. Бугун 4-тур учрашувлари соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг