UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 окт 11:28
Янгиликлар

Тадбирлар, Баскетбол

Латвиянинг собиқ Президенти Ўзбекистон МОҚда меҳмон бўлди

Теглар :  ЛатвияМОҚ
Айни пайтда Латвия баскетбол ассоциацияси раҳбари, мамлакатнинг 9-Президенти Раймондс Веёнис бошчилигидаги делегация пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди.

Европалик мутахассислар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди. Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. 

Шундан сўнг томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакатимизда баскетбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Латвиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рейнис Трокша, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, Ботир Миродилов бошчилигидаги Ўзбекистон баскетбол федерацияси масъуллари ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги вакили Элдор Расулов ҳам иштирок этишди. 

Учрашув аввалида Ойбек Омилович фахрий меҳмонларни қутлашдан мамнун эканини таъкидлаб, уларга юртимиздаги спорт ривожида МОҚ ва Спорт вазирлигининг федерация ҳамда ассоциациялар билан олиб бораётган тизимли ҳамкорлиги, терма жамоаларимиз захирасини иқтидорли ёшлар билан бойитиш борасида йўлга қўйилган селекция ишлари, делегациямизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган тарихий натижаси ҳақида тўхталди. 

Шунингдек, у давлатимиз раҳбари топшириғи билан жамоавий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирданоқ тайёргарлик бошлангани хусусида маълумот бериб ўтди.

Ўз навбатида, жаноб Веёнис Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақияти кўпчиликни ҳайратга солганини алоҳида тилга олди. Шундан сўнг мартабали меҳмон Латвиянинг тўрт йилликнинг энг мухим стартидаги иштироки, ўз юртидаги спорт ривожи, ушбу соҳани молиялаштириш тизими ҳақида гапириб ўтди. 

Қолаверса, у жамоавий спорт турларида Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш анча мураккаб вазифалиги, бироқ Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати экани ва ушбу йўналишда ишларни тизимли ташкил этиш орқали бундай ютуқларга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди. 

Учрашув сўнгида томонлар ҳамкорликнинг янги босқичлари ҳақида фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг