UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0 15:01Баду Жек чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Манзил, сана ва рақиб маълум 0 14:40Алекс Перейра оёғи синганини тасдиқлади ва қачон октагонга қайтишини айтди 0 14:19"Сен зўрсан, аммо ҳозир менинг вақтим". Гамрот Оливейрага мурожаат қилди 0

22 авг 14:01
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистон фигурали учиш бўйича қишки Олимпиада саралаши учун қўшимча квотасидан фойдаланмади

2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҳарлари навбатдаги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

Унда иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси ҳозирча 2 та йўлланмага эга чиққани ҳақида маълум қилгандик. Йўлланмалардан бири фигурали учишнинг жуфтлик йўналишида, иккинчиси эса тоғ чанғиси спорт тури бўйича қўлга киритилган.

Фигурали учувчиларимиз Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирёв Жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали делегациямизга илк имкониятдаёқ йўлланма тақдим этганди. Шу муносабат билан Ўзбекистон МОҚқа ушбу спорт турининг жуфтлик йўналишида лицензион турнир учун яна бир йўлланма ажратилган эди.

Бироқ Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказиладиган лицензион турнир иштирокчилари рўйхатига назар ташласак, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари йўқ эканини кўришимиз мумкин. Бундан Ўзбекистон МОҚ қўшимча квота имкониятидан фойдаланмаганини билиш мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг