UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Канадалик ҳимоячи рафиқаси Олимпиадагача фарзанд кўрмаса, Италиядаги ўйинларга бормаслигини айтди 0 18:13Илҳом Назимов RIZIN'нинг қирғизистонлик чемпиони билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 17:52Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси! 0 17:31Пимблетт Гэтжини мағлуб этса, Волкановски енгил вазнга кўтарилади 0 17:10"Бошқа даража". UFC жангчилари 2026 йилда мағлуб этилмайдиган спортчини айтди 0 16:49Ян ва Чимаев UFC White House турнири иштирокчилари бўлиши айтилди 0 16:28Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди (ФОТО) 0 16:07ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар. Уч теннисчимиз кўтарилди, яна бири 49 поғонага пастлади 0 15:46"Илия Топурия икки йилга "ўйиндан ташқари ҳолатда" қолиши мумкин" - UFC жангчиси 0 15:25Баҳодир Жалолов 2026 йилга катта мақсад қўйди (ВИДЕО) 0 15:04Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси! (ФОТО) 0 14:43Кристиан Медина камарининг илк ҳимояси ўз ватанида ўтказади 0 14:22Кайла Харрисон Аманда Нуньесни "оромгоҳи"га қайтаришга ваъда берди 0 14:01Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби маълум 0 13:40Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да! (ФОТО) 0

28 мар 15:14
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Фигурали учувчиларимиз Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв фаолиятидаги илк Жаҳон чемпионатини кучли ўнликда якунлади ва илк уринишдаёқ 2026 йилги қишки Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

АҚШнинг Бостон шаҳрида давом этаётган фигурали учиш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни биз учун омадли ўтди.

Боиси, бугун тонгда ўтказилган жуфтлик йўналишидаги эркин дастур беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв 120.68 очко қўлга киритиб, мусобақани 183.01 балл билан 10-ўринда якунлади. Вакилларимиз қисқа дастурда 11, эркин дастурда эса 10-натижани қайд этишди.

Биз учун аҳамиятлиси, Гейниш ва Чигирёв жуфтлиги фаолиятидаги илк Жаҳон чемпионатидаёқ 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-Д'Ампеццо шаҳарларида ўтадиган XXV қишки Олимпия ўйинлари учун йўлланма қўлга киритди. Бу лицензия индивидуал эмаслиги туфайли мамлакат МОҚқа берилади.

Спортчиларимизнинг Бостонда қайд этган натижалари орқали сентябрь ойида Пекинда ўтадиган лицензион турнирда ҳам яна бир йўлланма учун кураш олиб бориш имкониятимиз мавжуд. Бундан ташқари, фигурали учиш бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги йўлланмаларимиз сони яна биттага кўпайтирилиб, иккитага етказилди.

Шундай қилиб, Гейниш ва Чигирёв учун жорий мавсум якунига етди.

Жаҳон чемпионатининг жуфтлик йўналишида якуний жадвал қуйидагича бўлди:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг