UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 12:48
Янгиликлар

Теннис

Майами. Елена Рибакинанинг муваффақиятли юриши давом этади

Теглар :  Елена Рибакина
Майамида (АҚШ) WТА-1000 тоифасидаги турнирнинг иккинчи давра учрашувлари давом этмоқда.

Жаҳоннинг 7-ракеткаси қозоғистонлик Елена Рибакина WTA рейтингида 64-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Калинскаяга қарши кортга чиқди. 

Учрашувда Рибакина 7/5, 4/6, 6/3 ҳисобида зафар қучди. Ўйин 2 соату 16 дақиқа давом этди. Баҳс давомида Рибакина 14 та эйс, 7 та қўшхато ва 5 та брейк қайд этган бўлса, Калинская 1 та эйс амалга ошириб, икки бор қўшхатога йўл қўйди ҳамда тўртта брейкдан унумли фойдаланди.

Энди Рибакина учинчи даврада Испания вакили Паула Бадосага (дунёнинг 21-ракеткаси) қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Майами "Мастерс"ининг соврин жамғармаси 8 800 000 АҚШ долларини ташкил этади.Турнир 2 апрелга қадар давом этади. Турнирнинг амалдаги ғолиби польшалик Ига Свёнтек ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг