UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 13:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо - Роландо Ромеро жангининг қачон ўтказилиши айтилди

Саккиз вазнда собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Роландо "Ролли" Ромерога қарши ўтказади.

Бу ҳақда филиппинлик афсонанинг менежери Шон Гиббонс Fight Hype’га берган интервьюсида маълум қилди.

Гиббонснинг сўзларига кўра, улар дастлаб ушбу жангни 24 январда ўтказмоқчи бўлишган, бироқ трансляция UFC 324 турнири билан рақобат қилмаслиги учун бу санадан воз кечилган.

"Март ойидаги жанг бўйича музокаралар олиб борилмоқда, - деди у. - Ролли WBA’дан Шаҳрам Ғиёсовга қарши мажбурий ҳимояни кечиктиришни сўради. Бу ярим ўрта вазндаги жанг бўлади. Мэнни 40 ёшида Кит Турманни мағлуб этиб, ўрнатган ўз рекордини янгилаш ва яна энг кекса ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлишни жуда хоҳлайди".

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Пакьяо Ромерони мағлуб этса, нафақат ўз рекордини янгилайди, балки бокс тарихида 49 ёшида ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпионлигини қўлга киритган Бернард Хопкинсдан кейин иккинчи энг кекса чемпионга айланади.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Роландо "Ролли" Ромеронинг WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг