UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 апр 07:23
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Миллионер хонимлар! 2023 ҳамда 2024 йилнинг ортда қолган 3 ойида ким қанча пул ишлаб олди

Дунёнинг кўзга кўринган теннис маликалари 2024 йилнинг ортда қолган уч ойи мобайнида ўз ҳамёнларини миллионлаб долларга бойитиб олишди.

Американинг Politico нашри ҳисоб-китобларига кўра 2023 йил якунлари бўйича энг кўп пулни Кори Гофф ишлаб олган. Америкалик қора танли теннисчи бир йил мобайнида корт ва унинг ташқарисида ҳаммадан кўп маблағ ишлаб топди. Эндигина 20 ёшга тўлган Гофф $6,7 млн мукофот пули, $16 млн доллар рекламадан даромад кўрган. Атланталик теннисчининг 2023 йилги соф даромади $22,7 млн долларни ташкил қилмоқда.

Қозоғистоннинг биринчи рақамли теннис маликаси Елена Рибакина ушбу рўйхатда 6-ўринни эгаллади. У 2023 йилда умумий $9,5 млн доллар пул ишлаган. Теннисдаги фаолиятидан — $5,5 млн, рекламадан эса $4 млн доллар ишлаб олган. Уимблдон-2022 ғолибаси катта бозорда Yonex, Red Bull ва Bank RBK брендларини реклама қилади.

Кучли бешликдан дунёнинг биринчи ракеткаси, польшалик Ига Свёнтек — $21,9 млн (9,9+12), британиялик Эмма Радукану — $16,2 млн (0,2+16), япониялика Наоми Осака — $15 млн (0+15), беларуслик Арина Соболенко — $12,2 млн (8,2+4) доллар даромад билан жой олган.

2024 йилнинг ортда қолган уч ойида эса Ига Свёнтек ҳаммадан кўп пул ишлаб топган. Польшаликнинг мукофот пулларидан ишлаб топган даромади 2,58 млн долларни ташкил қилмоқда. 


WTA турнирлари мукофот пулларидан 2024 йилда ким қанча ишлаб топди Топ-10:

1. Ига Свентек (Польша) — 2,58 млн

2. Арина Соболенко (Беларусь) — 2,4 млн

3. Чжэн Циньвэнь (Хитой) — 1,54 млн

4. Елена Рибакина (Қозоғистон) — 1,47 млн

5. Мария Саккари (Греция) — 1,31 млн

6. Кори Гофф (АҚШ) — 1,25 млн

7. Жасмин Паолини (Италия) — 1,19 млн

8. Анна Калинская (Россия) — 0,94 млн

9. Марта Костюк (Украина) — 0,89 млн

10. Элизе Мертенс (Бельгия) — 0,87 млн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг