UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июн 12:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилжон Аслонов: Тахминим тўғри чиқди, аммо...

Москва шаҳрида ўтказилаётган "Қитъалар Кубоги" турнирида Осиё терма жамоаси таркибида иштирок этаётган бухоролик боксчимиз Одилжон Аслонов интервью берди.

Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум, Одилжон. Авваламбор, таклифимизни рад этмаганингиз учун ташаккур. 

- Валайкум ассалом, таклиф учун раҳмат.


- Одилжон, ушбу турнир қай даражада ташкиллаштирилган? Умуман, ташкилий масалалар борасида фикрингиз қандай?

- Тўғриси, ушбу турнир ва унинг ташкилий масалалари аъло даражада. Биз учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Яшаш учун меҳмонхона, овқатланиш, ҳар кунлик машғулот ўтказишимиз учун спорт зали  тақдим этилган. Мураббийларимиз қўл остида ушбу залларда машғулот олиб боряпмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча ташкилотчиларга Осиё терма жамоаси спортчилари номидан барчаси учун миннатдорчилик билдираман.


- Турнир доирасида ҳозиргача иккита жанг ўтказиб иккисида ҳам ғалаба қозондингиз. Шу ўтказилган жанглар ва ундаги рақибларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Очиғи, африкалик рақибимни танимайман. Билишимча, у проффессионал боксда 23 та жанг ўтказган экан. Россиялик рақибимни эса яхши танийман. Ўтган йил Сербияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби. Ҳаваскор боксда ҳам бир нечта халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Бу икки кучли боксчини мағлуб этганимдан хурсандман.


- Турнирнинг иккинчи турида Осиё ва Россия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Рақиб жамоа боксчилари қандай таассурот қолдиришди?

- Россиялик барча чарм қўлқоп усталари ҳаваскор ва проффессионал боксда ўз ўрнига эга. Кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишган. Бир қизиқ ҳолатни сизга айтсам, Россия терма жамоаси билан жанг олдидан кичик ҳисоб қайд этилишини ва унда ғалаба қозонишимизни тахмин қилгандим. Ҳа, кичик ҳисоб қайд этилди, лекин рақиб фойдасига. Озроқ омадимиз келмади ва кичик ҳисобда мағлуб бўлдик.


- Америка, Африка ва Россия терма жамоалари таркибидаги сиз учун 3 нафар энг яхши боксчи?

- Хўп десангиз, Россия терма жамоаси таркибидан ўзим кучли деб ҳисоблаган уч нафар энг яхши боксчини санаб бераман. Токио Олимпиадаси чемпиони Альберт Батиргазиев, жаҳон чемпиони Муслим Гаджимагамедов, IBO йўналиши рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Павел Силягин. Санайверсам, бундай кучли боксчилар жуда кўп.


- Осиё терма жамоаси сафидаги жамоадошларингиз жангларидан ташқари рақиб жамоалар баҳсини ҳам кузатиб боряпсизми? 

- Тўғрисини айтсам, мен биронта жангни кузатганим йўқ. Барча жангларни Равшан Ходжаев бошчилигидаги мураббийларимиз кузатишяпти ва шунга монанд ҳар биримизга алоҳида услубларни сингдиришмоқда.

Мақсуд Комилов суҳбатлашди

Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг