UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилжон Аслоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

Одилжон Аслонов Россияда рингга чиқади.

15 июл куни Россиянинг Оренбург шаҳрида "Ғалаба кубоги" Бутунроссия турнирнинг тўртинчи босқичи доирасида суперфинал ва учинчи ўрин учун баҳслар бўлиб ўтади. Финалда "Кама" ва "Ленинград" жамоалари тўқнаш келади. Бронза учун "Москва" ҳамда "Кавказ" жамоалари беллашади. 

Мусобақалар профессионал бокс форматида бешта вазн тоифасида (-58 кг, -65 кг, -73 кг, -80 кг, 86 кг) ўтказилади. Жанг ҳар бири уч дақиқадан тўрт раунд давом этади. 

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Одилжон Аслонов финалда жанг қиладиган "Кама" жамоаси таркибида рингга чиқади. Қуйида совринли ўринлар учун курашадиган жуфтликлар билан танишишингиз мумкин.


КАМА" (Волга федерал округи боксчилари) - "ЛEНИНГРАД": 

-58 кг. Руслан Белоусов (Саранск) - Всеволод Шумков; 

-65 кг. Габил Мамедов (Оренбург) - Иля Попов; 

-73 кг. Дмитрий Дводненко (Оренбург) - Павел Сосулин; 

-80 кг. Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Дмитрий Карманов (Хабаровск); 

86 кг. Абубакар-Салаҳ Мутселханов (Оренбург) - Андрей Тюфяков.


 "МОСКВА" - "КАВКАЗ" (Шимолий Кавказ федерал округи): 

-58 кг. Данила Шутов - Жаброил Ирезиев (Чеченистон Республикаси); 

-65 кг. Руслан Канунников -Усман Магомадов (Чеченистон Республикаси); 

-73 кг. Шахобжон Шукуров - Чеерав Ашалаев (Доғистон Республикаси);

-80 кг. Абдулкадир Гаджиев - Бешто Шавлаев (Чеченистон Республикаси);

86 кг. Евгений Земляков - Тамерлан Тургунов (Қрим Республикаси).

"Ғалаба кубоги"нинг мукофот жамғармаси 7,5 миллион рублни ташкил қилади. Ғалаба учун жамоа уч миллион рубль, иккинчи ўрин учун икки миллион, учинчи ўрин учун бир миллион рубль олади. Шу билан бирга, ҳар бир ғалаба учун боксчилар 30 минг рублдан пул мукофотига эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг