UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июн 10:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон мотокросс терма жамоаси халқаро мусобақа совриндори

10-11 июнь кунлари Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги Қора денгиз соҳилида жойлашган мототрассада 15 давлат спортчилари ўртасида мотокросс бўйича “Winline Hamdo‘stlik Kubogi – 2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Россия, Арманистон, Беларусь, Жанубий Осетия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Мўғулистон, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Италиянинг кўзга кўринган мотокроссчилари 65 куб см, 85 куб см, 125 куб см (аёллар, ёшлар), “МХ1”, “МХ2” ва “МХ Оpen” синфларида беллашдилар.

Айтиш мумкинки, ушбу нуфузли мусобақани икки кун давомида бутун дунё бўйлаб экстремал спорт мухлислари катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдилар.

Қувонарлиси, халқаро кубок мусобақасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Эмран Аблязов 125 куб см (“МХ2”), Жасур Саматов 250 куб см (“МХ1”) ва Константин Сичёв “МХ Оpen” синфларида қатнашиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгалладилар.

Биринчи ўрин Россия, иккинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди. Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчиларнинг белгиланган пул мукофотлари, медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг