UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 11:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL турнирининг барча натижалари битта хабарда: Федор Емельяненконинг шогирди чемпион!

Хабар берганимиздек, кеча тунда Франциянинг Лион шаҳрида PFL промоушени томонидан навбатдаги турнир ташкил этилди.

Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда россиялик Вадим Немков бразилиялик баҳайбат аралаш яккакураш устаси Ренан Феррейрага қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг 30-сониясидаёқ Немков рақибини мағлубиятга учратиб, PFL чемпионига айланди.

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги аёллар ярим енгил вазн тоифасида ўтказилди. Собиқ UFC чемпиони бразилиялик Крис "Киборг" Жустино ўзига тегишли PFL чемпионлик камарини австралиялик Сара Коллинсга қарши жангда ҳимоя қилди. Сайборг рақибасини учинчи раундда самбишн эвазига таслим этди. 


PFL Лион турнирининг барча натижалари:

Вадим Немков Ренан Феррейра сабмишн (қўл учбурчаги усулида бўғиш) эвазига енгди – биринчи раунд, 4:00

Кристин Жустино Сайборг Сара Коллинсни сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – учинчи раунд, 2:55

Патрик Хабирора Кевин Жуссетни нокаут (зарба) қилди – биринчи раунд, 2:42

Тейлор Лапилус Лиэм Гиттинсни очколар ҳисобига ютди (29-28, 30-27, 30-27)

Барис Адигюзель Дин Гарнеттни техник нокаутга учратди (зарба) – биринчи раунд, 0:44 – Европа Гран-Приси финали 

Борис Мбарга Атангана Гильерме Соаресни сабмишн эвазига мағлубиятга учратди (ортдан бўғиш) – иккинчи раунд, 2:35

Александр Чизов Коннор Хьюзни нокаутга учратди (зарба) – учинчи раунд, 0:50 – ярим енгил вазн тоифаси Европа Гран-Приси финали

Густаво Оливейра Мовсар Ибрагимовни нокаутга учратди (зарба) – иккинчи раунд, 0:34

Сабрина де Соуза рақибаси Паулина Вишневскани ҳакамларнинг айри қарори билан ютди (28-29, 29-28, 29-28)

Райан Балбали Леви Батчелорани ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (30-27, 29-28, 28-29)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг