UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 20:42
Янгиликлар

Дзюдо

“Президент Олимпиадаси”. Мусобақанинг сўнгги куни 8 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун “Олимпия шарарчаси”да “Президент Олимпиадаси” комплекс мусобақасининг сўнгги беллашувлари ўтказилди.

Жумладан, дзюдо мусобақасида 8 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди. Учта вазнда Қашқадарё, иккитасида Хоразм, биттадан вазн тоифасида Самарқанд, Тошкент шаҳри ҳамда вилояти дзюдочилари “Президент Олимпиадаси” чемпионига айланишди. 

Ўн тўртта иштирокчи жамоадан 13 таси таркибида камида биттадан медаль бўлгани рақобат қай даражада юқори эканини кўрсатмоқда. 

Якунда Самарқанд вилояти дзюдочилари 4 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилояти жамоалари таркибида уч нафардан “Президент Олимпиадаси” чемпиони бўлди. Фақат кумуш медалларнинг кўплиги ҳисобига Хоразм вилояти жамоаси иккинчи, қашқадарёлик дзюдочилар эса учинчи ўринни банд этишди. 

Тошкент шаҳри жамоаси таркибида 2, Бухоро вилояти жамоасида бир нафар “Президент Олимпиадаси” чемпиони бўлди.

“Президент Олимпиадаси”нинг бугунги ғолиб ва совриндорлари:

Йигитлар

-73 кг вазн тоифаси

1. Дулат Турдияров (Тошкент вилояти)

2. Абдували Норбоев (Тошкент шаҳри)

3. Ҳикматилло Халосов (Тошкент вилояти)

3. Жўрабек Яхшиев (Қашқадарё)


-81 кг вазн тоифаси

1. Саъдулла Равшанов (Қашқадарё)

2. Камрон Қодиров (Хоразм)

3. Алимаҳмуд Анваров (Наманган)

3. Бобур Қўчқоров (Тошкент вилояти)


-90 кг вазн тоифаси

1. Мусурмонқул Анваров (Тошкент шаҳри)

2. Санжар Асатов (Навоий)

3. Жўрабек Эшпўлатов (Самарқанд)

3. Шаҳзод Шукуров (Тошкент шаҳри)


+90 кг вазн тоифаси

1. Алибек Дурдиев (Хоразм)

2. Ерсултан Толибоев (Қорақалпоғистон Республикаси)

3. Жаъфар Жумаев (Самарқанд)

3. Асилбек Қурбонов (Тошкент шаҳри)


Қизлар

-57 кг вазн тоифаси

1. Зуҳра Алимова (Хоразм)

2. Мафтуна Аҳмедова (Хоразм)

3. Мадина Жумамуротова (Сурхондарё)

3. Гулсанам Ҳазратова (Қашқадарё)


-63 кг вазн тоифаси

1. Хосият Собирова (Самарқанд)

2. Зуҳра Умарова (Хоразм)

3. Насиба Рустамова (Тошкент вилояти)

3. Сабрина Ҳайитова (Бухоро)


-70 кг вазн тоифаси

1. Интизор Узоқбоева (Қашқадарё)

2. Дурдона Турсунова (Сурхондарё)

3. Севинч Расулова (Тошкент шаҳри)

3. Элнора Салимова (Самарқанд)


+70 кг вазн тоифаси

1. Зарина Бобоназарова (Қашқадарё)

2. Хонзодабегим Усмонқулова (Самарқанд)

3. Нафиса Асамиддинова (Тошкент шаҳри)

3. Дилнура Салоҳиддинова (Бухоро)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг