UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 07:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Қайта тайинланган вазир иштирокидаги йиғилишда устувор вазифалар белгилаб олинди

Теглар :  Адҳам Икрамов
Давлат раҳбарининг белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб, спорт соҳасида ҳам аниқ мақсадларга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида барча соҳалар бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Спорт вазирлиги мутасаддилари ва таркибий тузилмалар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбарининг белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб, спорт соҳасида ҳам аниқ мақсадларга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳар кесимида 2024 йил якунларини сарҳисоб қилиш ва келгуси 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўлақонли акс эттирилган дастурларни ишлаб чиқиш лозимлиги айтилди.

2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил“ иқтисодиёт йили”, деб эълон қилингани муносабати билан мамлакат жисмоний тарбия ва спорт тизимида “Яшил макон” умуммиллий дастурини амалга ошириш ва энергия тежамкорлиги бўйича чораларни кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, 2025 йили пойтахтимиз Тошкентда ёшлар ўртасида ўтадиган Осиё ва Параосиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш, қишки Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш, 2026 йилда Милан шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинлари ва Тошкентда ўтказиладиган Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси ҳамда 2028 йили Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига аниқ режа ва стратегиялар билан муносиб иштирок этиш каби бир қатор масалалар юзасидан таркибий тузилмаларнинг масъул ходимларига аниқ топшириқлар берилди.

Соҳада мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва натижадорликни ошириш учун янги-янги йўналишлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида  вазифалар белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг