UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 дек 15:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида учта "олтин"га умид қилмоқда

Россия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Фархутдинов Дубайда бошланган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида фикр билдириб, асосий рақиб сифатида ўзбек боксчиларини айтган.

Россиялик мураббийлар штаби Жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга киритишга умид қилмоқда.

"Бизда кучли, рақобатбардош жамоа шаклланган. Таркибда 2025 йилги барча мамлакат чемпионлари бор. Ҳаммаси жароҳатсиз. Сардор - Муслим Гаджимагомедов, у Дубайда юртимиздан чиққан илк уч карра жаҳон чемпиони бўлиши мумкин. Медаль режаси - учта олтин, биз 2019 йилда Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кўрсатган натижамизни такрорламоқчимиз", - дея Фархутдиновнинг сўзларини келтиради Россия бокс федерацияси.

Шунингдек, бош мураббий россиялик боксчиларнинг асосий рақибларини санаб ўтди.

"Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли, таркибида Олимпиада ва жаҳон чемпионлари бор. Қозоғистон ва Испания таркибида ҳам кучли боксчилар бор. Сўнгги йилларда Куба терма жамоасида пасайиш бор эди, аммо улар аллақачон тўғри йўлга қайтмоқда. Жамоа таркибида уч нафар Олимпия чемпиони бор", - деди Фархутдинов.

Россиялик боксчиларнинг қуръа натижалари:

-48 кг: Эдмонд Худоян – Кобамело Молатлеги (Ботсвана)/Жон Уме (Папуа - Янги Гвинея);

-51 кг: Баир Батлаев – Масай Альварадо (Боливия);

-54 кг: Вячеслав Рогозин – Аиме Иранезеза (Руанда);

-57 кг: Андрей Пегливанян – Патсон Ледсон (Малави);

-60 кг: Всеволод Шумков – Мандленкоси Марусенга (Зимбабве)/Кассим Маквинджа (Малави);

-63,5 кг: Илья Попов – Фистон Мбайя (Конго ДР);

-67 кг: Евгений Кооль – Кабавака Патмасири (Шри-Ланка);

-71 кг: Сергей Колденков – Яшпал Яшпал (Индия);

-75 кг: Исмаил Муцольгов – Исмаил Айруд (Италия)/Теохарис Цаусидис (Греция);

-80 кг: Жамбулат Бижамов – Малупо (Тонга)/Бафор (Сьерра-Леоне);

-86 кг: Шарабутдин Атаев – Андрей Кирьяков (Молдова)/Жо Хонго (Кения);

-92 кг: Муслим Гаджимагомедов – Абдулла Раджапов (Камбоджа)/Нжинну Муандат (Габон);

+92 кг: Давид Суров – Димитрие Милич (Черногория).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг