UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 11:29
Янгиликлар

Теннис

Самсонова Хертогенбосни забт этди

Нидерландиянинг Хертогенбос шаҳрида теннис бўйича майса қопламали WTA турнири ўз якунига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг 15-ракеткаси бўлиб келган Людмила Самсоновага насиб этди. Россиялик теннис маликаси финал баҳсида WTA рейтингида 228-поғонадан жой олган канадалик Бьянка Андреескуни 4/6, 6/3, 7/5 ҳисобида таслим этди. 

Людмила теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашувига келиб Бьянкани илк бор мағлубиятга учрата олди - 1:2. Икки соату 28 дақиқа давом этган баҳсда Самсонова 2, Андрееску 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ва брейклар бир хил кўринишда чемпион фойдасига бўлди - 5 га 4. 

Нидерландиядаги бир ҳафталик меҳнат Самсоновага 250 рейтинг очкоси ҳамда 30,650 евро мукофот пули келтирди. Россиялик 25 ёшли теннисчи фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг