UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 сен 13:48
Янгиликлар

Теннис

US Open. Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар маълум + ФОТО

Теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида чемпионлар аниқланди.

Украиналик Людмила Киченок ва латвиялик Елена Остапенко US Open бош совринини қўлга киритишди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида франциялик Кристин Младенович ва хитойлик Чжан Шуай жуфтлигини 6/4, 6/3 ҳисобида таслим этиб, US Open чемпионига айланишди.

Тўқсон дақиқа давом этган баҳсда ҳар иккала жуфтлик 1 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Киченок/Остапенко тандеми 4 та брейкка ҳам эришди. Киченок ва Остапенко фаолиятларида илк бор "Катта Дубулға" турнирларининг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлишди. Улар 2000 рейтинг очкоси ва 750,000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритишди. Младенович ва Чжан эса 1300 очко ва 375,000 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг