UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0

03 сен 12:50
Янгиликлар

Теннис

Ига Свёнтек US Open 1/4 финалида!

Сайёрамизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Ига Свёнтек "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг чорак финал иштирокчисига айланди.

Польшалик теннисчи US Open турнирининг тўртинчи даврасида WTA рейтингида 16-поғонада бораётган россиялик Людмила Самсоновани 6/4, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 4:0 

Тўқсон бир дақиқалик учрашув статистикаси:

Ига Свёнтек - 3 та эйс, 1 та қўшхато, 3 та брейк

Людмила Самсонова - 1 та эйс, 3 та қўшхато, брейк йўқ

Маълумот учун, Свёнтек фаолиятида иккинчи бор АҚШ Очиқ чемпионатининг 1/4 финалида ўйнайди. У илк иштирокидаёқ, яъни 2022 йилда мусобақа бош совринини қўлга киритганди. Энди у 1/2 финал чиптаси учун америкалик Жессика Пегулага қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг