UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 дек 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шумков Тошкентда Халоковга реванш беришга тайёр

Россиялик боксчи Всеволод Шумков Дубайда бўлиб ўтган IBA Жаҳон чемпионатининг -60 кг вазн тоифаси финал жангиида ҳамюртимиз Абдумалик Халоковни мағлуб этганди.

Ушбу жангда Шумков боксчимизнинг қулоғидан тишлаб олган ва бу ҳолат жаҳон бокс ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлганди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси вазият юзасидан шикоят киритган, аммо IBA, яъни Халқаро бокс ассоциацияси жанг натижасини ўз кучида қолдирганди.

Россия бокс федерацияси мураббийлар кенгаши раиси Эдуард Кравцовнинг сўзларига кўра, IBA.PRO турнирларидан бирида ташкилот боксчилар ўртасида реванш жангини ўтказишга тайёр.

"Фикримча, объектив қарор қабул қилинди, - деди Кравцов "Матч ТВ"га берган интервьюсида. - Биламан, IBA раҳбари Умар Кремлёв реванш уюштиришга ва ҳар икки боксчига IBA.PRO шоуси форматида кучлиларни аниқлаш имкониятини беришга тайёр. Ҳамма савол шундаки, агар Ўзбекистон томони Халоков ушбу вазн тоифасида ҳақиқатан ҳам энг кучли эканлигини исботлаш учун реванш олишни истаса, бунга рози бўладими?

"Шунингдек, Всеволод Шумков билан ҳам суҳбатлашдим. Ва у ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда реванш беришга тайёр. Қолаверса, Шумков Тошкентда реванш жанги ўтказилишига ҳам тайёр эканини айтди", - дея қўшимча қилди Кравцов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг