UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 окт 13:43
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров Халқаро шахмат академиясининг янги раҳбари бўлди

Мамлакатимизда шахматнинг кенг оммалашиши, маҳоратли спортчиларнинг камолга етиши, турли даражадаги мусобақалар, халқаро аҳамиятга эга шахмат тадбирларининг ташкил этилишида пойтахтимизда фаолият юритиб келаётган Халқаро шахмат академиясининг алоҳида ўрни бор.

Куни кеча Халқаро шахмат академиясининг кейинги фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш, истеъдодли шахматчиларни тайёрлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев иштирокида ўтган йиғилишда ушбу вазифалар ижроси таҳлил этилиши асносида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбариятининг таклифига биноан Халқаро шахмат академияси директори лавозимига Комил Синдаров номзоди тасдиқланди. 

Бундан ташқари тадбир давомида мамлакатимизда шахмат соҳасини янада ривожлантириш, 2026 йилда юртимизда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўйинларига ҳар томонлама мукаммал тайёргарлик кўриш, шахматчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироки тўғрисидаги кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Мутасаддиларга тегишли вазифалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг